ЧЭИИ “BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI” АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил 7 июндаги қарорига асосан акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши 2021 йил 30 июн куни соат 16-00 да ўтказилиши ҳақида маълум қилади.
КУН ТАРТИБИ:
- Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йилда амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият Тафтиш комиссиясининг хулосасини эшитиш.
- Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, йиллик бизнес-режасининг бажарилиши бўйича ҳисоботи ҳамда жамиятнинг ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш.
- Жамият халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган 2020 йил учун молиявий ҳисоботни ҳамда халқаро аудит стандартларига мувофиқ 2020 йил учун ўтказилган аудит текшириш натижаларини кўриб чиқиш.
- Жамиятда 2020 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизими ҳамда давлат иштироки билан корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидалари тавсияларига риоя этиш юзасидан баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
- Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш.
- Жамият Кузатув кенгаши аьзоларини сайлаш.
- Жамият Тафтиш комиссия аъзоларини сайлаш.
- Жамият акциядорлар ёки уларнинг қонуний ҳуқуқий ворислари ёхуд меросхўрлари томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларини жамият фойдасига олиш.
Жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, 100182, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчаси, 91-уй
Электрон почта манзили: bekspirt@mail.ru
Умумий йиғилиш ўтказиш жойи: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий шоҳ кўчаси, 9-уй
Акциядорларни рўйхатга олиш сана, вақти ва жойи: 30.06.2021 й., 15:00 дан 16:00 гача, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий шоҳ кўчаси, 9-уй
Бошқа маълумотлар:
Акциядорларнинг Умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар реестри 2021 йил 24 июнь ҳолатига кўра шакллантирилади.
Акциядорларнинг Умумий йиғилишига шахсини тасдиқловчи ҳужжат, вакиллари эса ишончнома (жисмоний шахслар учун – нотариал тартибда тасдиқланган) билан келишлари шарт.
Акциядорларнинг йиллик навбатдаги Умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Ўзбекистон Республикаси, 100182, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчаси, 91-уй. Телефон: (371) 295-01-41.