BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI

ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯСИ ИШТИРОГИДАГИ
"BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

ЖАМИЯТ ҲАҚИДА

Жамият тўлиқ номи

Чет эл инвестиция иштирокидаги “BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI” Акциядорлик жамияти

Жамият жойлашган ери

Ўзбекистон Республикаси,100182, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Ҳ.Бойқаро кўчаси, 91-уй

Жамият тарихи

2007 йил 29 июн – “BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI” очиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 декабрдаги 581-ф-сонли Фармойиши, Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасининг 2007 йил 24 июлдаги 23 к-ПО-сон буйруғи  ва акциядорлик жамияти таъсисчиларининг 2007 йил 26 июндаги таъсис йиғилишининг қарори асосида ташкил этилди.

2015 йил 30 апрел – 2015 йил 30 апрел – корхона “BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI” чет эл инвестициялар иштирокидаги акциядорлик жамияти шаклида қайта рўйхатдан ўтказилди.

Жамият фаолиятининг мақсади ва соҳаси (асосий йўналишлари)

Жамиятнинг асосий мақсади умумҳўжалик фаолиятидан фойда олиш ҳисобланади.
Жамият фаолиятининг соҳаси (асосий йўналишлари) озиқ-овқат этил спиртини ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисобланади.

Устав

Жамият Устав фонди 21 000 000 000 сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 500 сўм бўлган 42 000 000 дона оддий акциядорлар олган акцияларга (жойлаштирилган акциялар) бўлинган.

Ташкилий тузилмаси

Жамият юқори бошқарув органи – жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши.

Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш бошқарув органи (қонунчилик ва жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни хал этиш бундан ) – жамият Кузатув кенгаши.

Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш бошқарув органи – коллегиал ижроия органи, Бошқарув.

Жамиятнинг фаолиятини назорат қилувчи органлари – жамият Тафтиш комиссияси, Ички аудит хизмати ва Корпоратив маслаҳатчиси.