ЧЭИИ “BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI” АЖ Кузатув кенгашининг 2023 йил 26 апрелдаги қарорига асосан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши 2023 йил 19 май куни соат 16-00 да ўтказилиши ҳақида маълум қилади.
КУН ТАРТИБИ:
- Жамиятнинг 2022 йилги молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, 100182, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчаси, 91-уй
Электрон почта манзили: bekspirt@mail.ru
Умумий йиғилиш ўтказиш жойи: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий шоҳ кўчаси, 9-уй
Акциядорларни рўйхатга олиш сана, вақти ва жойи: 19.05.2023 й., 15:00 дан 16:00 гача, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий шоҳ кўчаси, 9-уй
Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ва овоз бериш тартиби:
Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади.
Акциядор акциядорларнинг Умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.
Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядор шахсини тасдиқловчи хужжатни, вакил эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномани тақдим этиш лозим.
Акциядорларнинг Умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси — битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади.
Акциядорларнинг Умумий йиғилишида кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.
Бошқа маълумотлар:
Акциядорларнинг Умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар реестри 2023 йил 15 май куни ҳолатига кўра шакллантирилади.
Акциядорларнинг йиллик навбатдаги Умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Ўзбекистон Республикаси, 100182, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчаси, 91-уй. Телефон: (371) 295-01-41.