BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI

ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯСИ ИШТИРОГИДАГИ
"BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

ЧЭИИ “BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI” АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

ЧЭИИ “BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI” АЖ Кузатув кенгашининг 2026 йил 2 июндаги қарорига асосан акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши 2026 йил 26 июнь куни соат 15-00 да ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

КУН ТАРТИБИ:

1. Жамият Кузатув кенгашининг 2025 йилда амалга оширган ишлари ҳисоботини тасдиқлаш.

2.Жамиятнинг 2025 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи ҳамда йиллик бизнес-режасининг бажарилиши бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

3.Жамият халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган 2025 йил учун молиявий ҳисоботни ҳамда халқаро аудит стандартларига мувофиқ 2025 йил учун ўтказилган аудит текшириш натижаларини кўриб чиқиш.

4.Жамиятда 2025 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

5.Жамиятнинг 2025 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

6.Жамиятнинг 2026 йилги молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

 Жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, 100182, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчаси, 91-уй

Электрон почта манзили: bekspirt@mail.ru

Умумий йиғилиш ўтказиш жойи: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий шоҳ кўчаси, 9-уй

Акциядорларни рўйхатга олиш сана, вақти ва жойи: 26.06.2026 й., 14:00 дан 15:00 гача, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий шоҳ кўчаси, 9-уй

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ва овоз бериш тартиби:

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади.

Акциядор акциядорларнинг Умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядор шахсини тасдиқловчи хужжатни, вакил эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномани тақдим этиш лозим.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси — битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.

Бошқа маълумотлар:

Акциядорларнинг Умумий йиғилиши тўғрисида хабар қилиш учун 2026 йил 2 июнь куни ҳолатига кўра шакллантирилади.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар реестри 2026 йил 23 июнь куни ҳолатига кўра шакллантирилади.

Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Ўзбекистон Республикаси, 100182, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчаси, 91-уй. Телефон: (371) 295-01-41.