BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI

ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯСИ ИШТИРОГИДАГИ
"BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

ЧЭИИ “BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI” АЖ акциядорлари диққатига!

ЧЭИИ “BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI” АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил 25 мартдаги қарорига асосан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши 2021 йил 19 апрель куни соат 16-00 да ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

КУН ТАРТИБИ:

  1. Жамиятнинг 2020 йилги молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, 100182, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчаси, 91-уй.
Электрон почта манзили: bekspirt@mail.ru.
Умумий йиғилиш ўтказиш жойи: Ўзбекистон Республикаси, 100129, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, А.Навоий кўчаси, 9-уй.
Акциядорларни рўйхатга олиш сана, вақти ва жойи: 19.04.2021 й., 15:00 дан 16:00 гача, Ўзбекистон Республикаси, 100129, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, А.Навоий кўчаси, 9-уй.
Бошқа маълумотлар:
Акциядорларнинг Умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар реестри 2021 йил 13 апрель ҳолатига кўра шакллантирилади.
Акциядорларнинг Умумий йиғилишига шахсини тасдиқловчи ҳужжат, вакиллари эса ишончнома (жисмоний шахслар учун – нотариал тартибда тасдиқланган) билан келишлари шарт.
Акциядорларнинг Умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Ўзбекистон Республикаси, 100182, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчаси, 91-уй.
Телефон: (371) 295-01-41.