BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI

ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯСИ ИШТИРОГИДАГИ
"BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

ЧЭИИ “BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI” АЖ акциядорлари диққатига!

ЧЭИИ “BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI” АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил 7 июндаги қарорига асосан акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши 2021 йил 30 июн куни соат 16-00 да ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

КУН ТАРТИБИ:

  1. Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йилда амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  2. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият Тафтиш комиссиясининг хулосасини эшитиш.
  3. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, йиллик бизнес-режасининг бажарилиши бўйича ҳисоботи ҳамда жамиятнинг ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш.
  4. Жамият халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган 2020 йил учун молиявий ҳисоботни ҳамда халқаро аудит стандартларига мувофиқ 2020 йил учун ўтказилган аудит текшириш натижаларини кўриб чиқиш.
  5. Жамиятда 2020 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизими ҳамда давлат иштироки билан корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидалари тавсияларига риоя этиш юзасидан баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  6. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш.
  7. Жамият Кузатув кенгаши аьзоларини сайлаш.
  8. Жамият Тафтиш комиссия аъзоларини сайлаш.
  9.  Жамият акциядорлар ёки уларнинг қонуний ҳуқуқий ворислари ёхуд меросхўрлари томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларини жамият фойдасига олиш.

Жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, 100182, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчаси, 91-уй
Электрон почта манзили: bekspirt@mail.ru
Умумий йиғилиш ўтказиш жойи: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий шоҳ кўчаси, 9-уй
Акциядорларни рўйхатга олиш сана, вақти ва жойи: 30.06.2021 й., 15:00 дан 16:00 гача, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий шоҳ кўчаси, 9-уй
Бошқа маълумотлар:
Акциядорларнинг Умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар реестри 2021 йил 24 июнь ҳолатига кўра шакллантирилади.
Акциядорларнинг Умумий йиғилишига шахсини тасдиқловчи ҳужжат, вакиллари эса ишончнома (жисмоний шахслар учун – нотариал тартибда тасдиқланган) билан келишлари шарт.
Акциядорларнинг йиллик навбатдаги Умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Ўзбекистон Республикаси, 100182, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчаси, 91-уй. Телефон: (371) 295-01-41.