BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI

ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯСИ ИШТИРОГИДАГИ
"BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

ДИҚҚАТ!

Бугунги кунда дунёда кенг тарқалиб бораётган коронавирус эпидемияси Хитойдан ташқари кўпгина давлатларда аниқланган бўлиб, ушбу эпидемик вазият кун сайин ўзгариб, касаллик шиддат билан бошқа давлатларга ҳам тез тарқалмоқда. 

Шундан келиб чиқиб, коронавирус касаллигини олдини олиш мақсадида корхонадаги мавжуд бино ва иншоотларни, ишлаб чиқариш цехларини кунлик тозалигига эътибор қартиш, ишчиларнинг умумий овқатланиш ва ювиниш хоналарини санитария гигиена талабларига мос равишда сақлаш, ходимларни доимий тиббий кўрикдан ўтказиб бориш ҳамда барча ходимларнинг инфекциядан ҳимоялаш воситаси сифатида оғиз ва бурун учун мўлжалланган тиббий ниқобни тақиб юришни назоратга олиб  бориш талаб этилади.

Коронавирусни тарқалишини олдини олиш мақсадида уни профилактикаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқарилган тавсиялар билан танишиб чиқишингиз мумкин.