BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI

ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯСИ ИШТИРОГИДАГИ
"BEKTEMIR-SPIRT EKSPERIMENTAL ZAVODI" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

АСОСИЙ МАҲСУЛОТ

Ректификатланган этил спирти (озуқавий этил спирти)
Тозалаганлик даражасига қараб ректификатланган этил спирти қуйидаги навларда ишлаб чиқарилади:
“Люкс”
“Альфа”
“Юқори  тозаланган”.
Этил спирти 1,2,3,4 ўзгартиришлари билан ГОСТ 5962-67 талабларига жавоб беради. Ушбу стандарт ГОСТ 9353-90 буғдой донидан ишлаб чиқарилган хом этил спирти  ректификатцияси натижасида олинган этил спиртига таалуқлидир.                                                                                                                          Этил спирти ўзига хос ҳидга ва ёниб кетадиган таъмга эга, жуда гигроскопик, ҳаво, ўсимлик ва ҳайвонларнинг тўқимларидан сувни интенсив равишда ўзлаштиради. Сув, эфир, глицерин, бензин ва бошқа органик эритувчилар билан ҳар қандай нисбатда аралаштирилади.
Этил спирти озиқ-овқат саноатида алкогол ичимликлар, шароб винолари тайёрлашда, мис оксидларидан қайтарувчи восита сифатида ишлатилади. Бундан ташқари, этил спирти бўёқ ва лак, тери, электрон, кимевий, тиббий, парфюмерия, фармоцевтика ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилади.

БОШҚА МАҲСУЛОТ

Этил спиртнинг бош фракцияси (ЭАФ)
ЭАФ алкогол саноатининг қўшимча маҳсулоти бўлиб, озиқ-овқат хом ашёсидан ректификатланган этил спирти ишлаб чиқариш жараёнида олинади ва TSh 18-81-2012 талабларига жавоб беради.
ЭАФ техник эхтиёжлар ва этил техник ректификатланган спирт ишлаб чиқариш учун ишлатилади.                                                                                            Сивуха мойлари
Сивуха мойлари этил спирти ректификациясининг қўшимча маҳсулоти бўлиб, ГОСТ 17071-91 бўйича ишлаб чиқарилади ва амил, изобутил, Н-пропил ва этил спирт аралашмасидан иборат. Бундан ташқари, сивуха мойлари таркибида сув ва оз миқдордаги бошқа органик бирикмалар мавжуд.
Сивуха мойлари озиқ-овқат, фармацевтика, парфюмерия, бўёқ ва лак ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган саноат спиртларини ишлаб чиқариш учун хом ашё бўлиб хизмат қилади.                                                                                                                                                                                                                               Барда
Барда этил спиртининг чиқинди маҳсулоти – доннинг ҳиди билан оч жигар рангнинг суспензияси ҳисобланади.
Барда аҳоли, фермерлар томонидан чорва молларини боқиш учун фойдаланилади.